Жаҳон | 13:05 / 03.02.2019
10033
1 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг Ироқдаги элчиси Гуайдони вақтинчалик президент деб тан олди

Венесуэланинг Ироқдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Веласко Рамирес мухолифат раҳбари Хуан Гуйадони мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб тан олди. У бу ҳақда видеомурожаатида эълон қилди, деб ёзади El Nacional газетаси.

"Бизнинг ўрнимиз халқ, конституция ва Венесуэладаги ягона қонуний ҳукумат – миллий ассамблея тарафида", - деди Веласко. 

El Nacional газетасининг ёзишича, у 2013 йилдан буён мамлакатнинг Ироқдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келади.

23 январь куни миллий ассамблея спикери Гуайдо ўзини президентлик вазифасини вақтинча бажарувчи деб эълон қилди. Уни ўша куниёқ АҚШ тан олди. Сўнгра АҚШга Америкадаги қатор давлатлар қўшилди. 

Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро парламентга муддатдан аввал сайловлар ўтказиш таклифини бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид