Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳасида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилиши ва назорат қилиниши учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Давлат саноат хавфсизлиги қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалар;
Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
Ангрен кон-техника инспекцияси;
Қизилқум кон-техника инспекцияси;
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми;
"Саноат хавфсизлиги" ДУК;
"Контехназоратўқув’' ДУК;
"Саноат назорати лабораторияси” ДУК.
Қуйидагилар Давлат саноат хавфсизлиги қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ишни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаьридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республикада ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

















