Дунёдаги энг қимматбаҳо яхтанинг нархи эълон қилинди
Дизайнер Чулхун Парк дунёдаги энг катта ва энг қиммат яхта Valkyrie нархини ошкор қилди. Парк яхта лойиҳасини Лондондаги қироллик санъат коллежида Palmer Johnson компанияси кўмагида тақдим қилган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
«Валькирия»нинг қурилиши 800 млн долларга айланади. Менга ҳамкорлик қилиш бўйича бир нечта таклиф тушди, бироқ ҳозирча ҳеч ким билан шартнома имзоламадим», деб айтган лойиҳа устида 8 ой ишлаган дизайнер.
Маълум қилинишича, яхтанинг узунлиги 229 метрни ташкил қилади. У ҳозирги вақтдаги рекордчи яхта – БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг Azzam яхтасидан 40 метр узунроқ бўлади.
Яхта бортида экипажнинг 92 аъзоси ва 52 йўловчи жойлаша олади. Йўловчилар учун ресторанлар, казино, театр ва суратлар галереяси фаолият юритади.
2018 йил ноябрда Superyacht Intelligence Agency мутахассислари маълум қилганидек, 2018 йил октябрига келиб дунёда деярли 300 та суперяхта сотилган. 2017 йилда эса умумий қиймати 3 млрд долларлик 249 та суперяхта сотилган.
Мавзуга оид
21:55 / 19.08.2024
Британиялик мултимиллионер Майкл Линч яхтаси чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолди
07:52 / 16.05.2024
Медведчукнинг хатловга олинган яхтаси Украина юрисдикциясига ўтди
17:30 / 22.01.2023
Британиянинг Yachting Pages нашри Алишер Усмонов ҳақидаги мақола учун узр сўради
18:02 / 05.10.2022