Қатарнинг ривожланиш жамғармаси «Оқ каскалар» Сурия нодавлат ташкилотини қўллаб-қувватлаш учун 2 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, маблағлар Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Танийнинг топшириғига биноан ажратилган.

Қайд этилишича, Қатарнинг ёрдами, хусусан, Сурия ҳудидада кўнгиллиларни тайёрлаш учун сарфланади.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Оқ каскалар» «Жабҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳининг бир қисми экани ҳақида маълум қилганди.