Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube дастурчилари «дизлайк» тугмасини олиб ташлаш ниятида
Видеохостинг ва YouTube’дан «дизлайк» («ёқмади») тугмаси йўқолиши мумкин. Аниқланишича, дастурчиларнинг бундай қарори спам ва флешмобларни йўқотиш нияти билан боғлиқ.
Тармоқда контент муаллифлари ва видеохостингнинг ўзига ҳам зарар етказаётган у ёки бу видеонинг рейтингини туширувчи хейт-гуруҳлар (hate – нафратланмоқ) кўпайиб бормоқда.
YouTube’нинг лойиҳалар бошқаруви бўйича директори Том Леунгнинг сўзларига кўра, канал эгаларига янги функция: «ёқди» ёки «ёқмади» тугмаларини ўзлари қўйиш имконияти берилади.
Дастурчилар «дизлайк» қўйилишидан олдин унинг сабаби сўраладиган мини-сўровнома саволларини ҳам жойлаштиришни муҳокама қилмоқда.
Мавзуга оид
00:15 / 14.06.2026
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
22:58 / 10.02.2026