Жанубий Корея ҳукумати АҚШ қўшинларининг таъминоти учун харажатларни 1 млрд долларга етказишга рози бўлди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, гап Корея ярим оролининг жанубида жойлашган Америка кучлари ҳақида кетмоқда.

Таъкидланишича, томонлар бир йилга тегишли битимни тузишди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея ушбу битимнинг амал қилиш муддатини узайтириши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея Трамп ҳамда Ким Чен Ин музокараларини муҳокама қилишганди.