Молия вазирлиги Ҳайъатининг 2018 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилган назорат тадбирлари муҳокама қилиниб, Бош бошқарманинг 2019 йилдаги вазифалари белгилаб олинди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, 2018 йилда Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Иш режаси, ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 7 047 та назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 539,3 млрд. сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланди ва 2017 йилда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган (534,1 млрд.сўм) миқдорга тенг бўлди.
Назорат тадбирларининг асосий қисми, 5 575 таси (79,1%) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида 68,1 млрд. сўм бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади, мақсадсиз ва асоссиз маблағлар сарфланиши аниқланиб, 51,1 млрд. сўми (75%) бюджетга тикланиши таъминланди.
2017 йилда ўтказилган 11 510 та назорат тадбирларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари 91,1 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 72,2 млрд. сўми (79%) бюджетга тикланган.
Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари Давлат бюджети харажатларнинг 2017 йилда 0,18 фоизига тенг бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилда 0,09 фоизни ташкил этиб, 2 мартага камайган.
Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 17,1 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 13,1 млрд сўми (77%) бюджетга тикланди;
Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 10,9 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 9,0 млрд сўми (83%) бюджетга тикланди;
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 6,6 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,5 млрд. сўми (68%) бюджетга тикланди;
Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 5,4 млрд.сўмни ташкил этиб, шундан 4,4 млрд. сўми (81%) бюджетга тикланди.
Маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган муассасаларда кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари:

















