АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари амалиётлари раҳбари адмирал Жон Ричардсон мамлакат ҳукуматини Россия ва Хитойга қарши «ҳужумга» ўтишга чақирди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россия ва Хитойга нисбатан «кўпроқ тажовузкорлик» кўрсатиши керак.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Азов денгизидаги Россиянинг ҳаракатлари сабабли Вашингтон «биринчи бўлиб зарба бериши лозим».

Ричардсоннинг таъкидлашича, Россия Азов денгизини тўсиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Венесуэлага ҳарбий ёрдам тўғрисидаги хабарларга жавоб қайтарганди.