Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикадаги яширин қабрларда 69 жасад топилди
Мексиканинг Колима штатида топилган яширин қабрларда 69 жасад топилган. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратурасида маълум қилинди.
“Текоман муниципалитети, Санта-Росада 69 жасад топилди. Уларни генетик идентификация қилиш бўйича иш олиб борилмоқда. Федерал ҳукумат қидириш ишларини давом эттириш учун қурилмалар ва ходимлар билан ёрдам бермоқда”, дейилган хабарда.
Аввалроқ прокуратура Текоманда камида 11 та яширин қабр топилганини маълум қилган. Штат прокурори Габриэль Вердуско жасадлари қабрларда бўлиши мумкин бўлган бедарак йўқолганлар яқинлари билан учрашув ўтказган.
Колима штати 2018 йил якунларига кўра қотилликлар сони бўйича Мексиканинг энг номақбул штати деб топилган. Бу ерда 100 минг кишига 81,09 та қотиллик тўғри келади.
Февраль бошида Мексика ички ишлар вазири ўринбосари Алехандро Энсинас маълум қилганидек, мамлакатда умумий ҳисобда 40 мингга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади, 1,1 мингтага яқин яширин қабр бор, ўликхоналарда эса 26 мингта шахси ўрнатилмаган жасад сақланади. Мексиканинг янги президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор январь охирида ҳукумат наркомафияга қарши урушни якунлаганини эълон қилди. Унинг айтишича, ҳукумат картеллар етакчиларини қўлга олишни бош вазифаси деб ҳисобламай, балки ўз эътиборини жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қотилликлар, ўғриликлар ва одамлар ўғирланиши сонини камайтиришга қаратади.