Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Юксалиш» ҳаракати раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилди
Акмал Бурҳонов/Фото: KUN.UZ
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати – нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги телеграм каналининг ёзишича, қарорга мувофиқ давлат бошқарув органлари, ҳокимликлар ўз фаолиятини “Юксалиш” ҳаракатининг мустақиллиги ва унинг фаолиятига аралашмаслик принципларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамкорликда амалга оширади.
“Юксалиш” ҳаракати раиси (Акмал Бурҳонов - таҳ.) мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра вазирга тенглаштирилади.
“Юксалиш” ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаларини зарур техника билан таъминлаш маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги умуммиллий ҳаракат ташкил этилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ташкилот раҳбари Акмал Бурхонов Kun.uz'га берган интервьюсида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мақсад ва вазифалари, келажакдаги режалари ҳақида айтиб берганди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025