Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook журналистикага 300 млн доллар инвестиция киритади
Facebook ижтимоий тармоғи маҳаллий журналистик дастурлар, хусусан янгиликлар лойиҳалари, ҳамкорлик алоқалари ва контентни ривожлантиришга 300 миллион доллар инвестиция киритади. Маблағлар нодавлат журналистик ташкилотларни молиялаштириш ҳамда маҳаллий янгиликлар нашрлари учун грантларга йўналтирилади, дея хабар беради CNN.
Манбада таъкидланишича, Facebook Пулитцер маркази ва Report for America журналистик ташкилотлари, шунингдек маҳаллий янгиликлар нашрларини молиялаштиради.
“Нашрлар фаолияти бизга боғлиқ бўлишини истамаймиз, биз уларни қўллаб-қувватламоқчимиз”, - деди Facebook’нинг ахборот ҳамкорлиги масалалари бўйича вице-президенти Кэмпбелл Браун.
Унинг сўзларига кўра, медиа-саноат ривожланишнинг янги босқичини бошидан кечирмоқда ва “журналистиканинг келажаги қандай бўлишини ҳеч ким билмайди, бироқ Facebook ўз инвестициялари билан бу масала ечимига ҳисса қўшмоқчи”.
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026