Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда талабаларга стипендия тўлаш тартиби ўзгаради. Энди бунга баҳоларнинг алоқаси бўлмайди
Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги барча стипендиялар талабаларга етиб бораётганини текшириб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Zakon.kz вазирлик матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда вазирлик коллегиясида таълим ва фан вазири маълум қилган. Йиғилишда нотўғри баҳо қўйилаётгани, «яхши» ва «аъло» ўқийдиганлар жуда кўп экани ҳамда бу стипендия олиш билан боғлиқлиги тўғрисидаги масала муҳокама этилган. Масала Академик ҳалоллик лигасига кирувчи университетлар томонидан кўтариб чиқилди. Уларнинг таклифи шундан иборатки, стипендиялар барчага, ҳеч қандай баҳоларга қарамаган ҳолда тўланиши лозим. Бугунги кунда мамлакатда давлат гранти асосида таълим олувчи талаба уч баҳо олса, стипендиядан маҳрум этилади.
«Умуман олганда, бизнинг фикрча, ғоя, агар коррупцияни камайтиришга ёрдам берса, яхши самара беради деб ўйлаймиз. Бироқ, мен Таълим ва фан соҳасида назорат қўмитаси ҳамда Ички аудит хизматига барча ОТМни ҳар бир талабага стипендия пули етиб бораётгани бўйича текшириб кўриш ҳақида топшириқ бердим. Дарвоқе, бунинг учун коллегия қарори талаб этилади», - деди таълим ва фан вазири Ерлан Сагадиев.
Мавзуга оид
17:27 / 29.05.2026
Айрим докторантларнинг стипендияси 1,7 баробарга оширилади
10:43 / 17.02.2026
Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади
20:20 / 24.01.2026
Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади
18:57 / 10.10.2025