Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон янги халқаро шартномага қўшилди
Фото: Рамиль Ситдиков
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) қўшилди.
Ушбу халқаро шартнома интеллектуал мулкка оид муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро талаблар Ўзбекистон томонидан аниқ ва сўзсиз ижро этилишини таъминлашнинг эътирофи бўлиб, адабий ва бадиий асарлар муаллифлари, ижрочилар ва уларнинг фонограммаларни такрорлаш борасидаги ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган.
Мавзуга оид
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026
Ариқ ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаганлар жаримага тортилади
23:08 / 04.04.2026
Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
15:56 / 25.03.2026