Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар йиғинининг “маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида” 2018 йил 3 июлдаги 497-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар:

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатида:

а) “Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар, фуқаролар йиғинлари” бўлимидаги “Маҳалла посбони” раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

б) “Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари” бўлимидаги “Маҳалла посбони” раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

в) “Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати” бўлими қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилади:

“9. Профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси”.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг олтинчи хатбошидаги “ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари” сўзлари чиқариб ташланади;

б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари” сўзлари чиқариб ташланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорида:

а) 1-иловада:

11-банднинг еттинчи хатбошидаги “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари,” сўзлари чиқариб ташланади;