АҚШда Америка давлат қарзини қисқартириш учун Канадага Монтана штатини сотиб юборишга чақирувчи петиция пайдо бўлди. Бу ҳақда The New York Post хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, сотиш ташаббускори Ян Хаммонд саналади, у ҳудуднинг бир қисмини 1 триллион долларга сотиб юборишни таклиф қилди.
«Бизда жуда кўп қарзлар бор, Монтана эса фойда келтирмаяпти», - дейилади петициянинг саҳифасида.
Аниқлик киритилишича, ҳозирги вақтда таклиф «жуда катта эътиборни ўзига жалб қилди», 12 мингдан зиёд америкалик уни қўллаб-қувватлаши ҳақида билдирган. Мамлакат ҳукумати бундай сотувни тақиқлайдиган чора-тадбирлар устида ишлашни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат қарзи 22 трлн доллардан ошганди.

















