Ўзбекистон | 18:49 / 22.02.2019
10348
3 дақиқада ўқилади

Президент қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитасига қўшимча функциялар юкланди

Фото: allcrimea.net

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 125-1-сон қарори билан Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва (ёки) чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса Африкада чўлга айланиб боришларга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси ратификация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:

республикада чўлланишнинг олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;

чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;

Конвенция талабларини бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий ваколатли органи вазифаларини амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Конвенция доирасида халқаро мажбуриятлар бажарилиши учун масъул бўлган штат бирликларини керакли миқдорда тугатиш ҳисобига бошқарув ходимларининг штат сони 4 нафардан иборат бўлган Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

доимий равишда Конвенция доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ўз вақтида ва зарур даражада бажарилишини таъминлаб боради;

чўлланишнинг олдини олиш, қурғоқчиликка қарши курашиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича юкланган вазифаларни самарали бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хорижий ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларини зарур холларда жалб қилади;

ҳар чоракда чўлланишнинг олдини олиш, қурғоқчиликка қарши курашиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб боради.

Мавзуга оид