Иқтисодиёт | 12:57 / 22.02.2019
11331
2 дақиқада ўқилади

Евробондларни жойлаштиришдан тушган пулнинг бир қисми нимага сарфланиши маълум бўлди

Фото: oltinyolgtl.com

Февраль ойи ўрталарида Ўзбекистон ўз тарихида биринчи маротаба 5 ва 10 йиллик муддатга икки траншда 1 миллиард долларлик еврооблигацияларни жойлаштирди. Бу пулларнинг бир қисми нефть-газ саноатини ривожлантиришга сарфланади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабарида айтилган.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртаннефтгаз ва Газлинефтгаз корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб чиқариш, геологик қидирув ускуналарини сотиб олиш каби лойиҳаларга талаб этиладиган маблағлар мамлакатнинг еврооблигациялари ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Spot’нинг «Uzbekistan GTL» LLC’га асосан хабар беришича, завод қурилиши фаол суръатларда давом этмоқда. Шартномани ЕРС контракт асосида амалга оширишнинг умумий натижаси 71%дан ошди. Қурилиш ишлари 25 фоиздан кўпроққа бажарилган.

Ҳозирги вақтда қурилиш майдончасида металл конструкциялар, ерости ва ер усти қувур тармоқлари ўрнатилмоқда, бино ҳамда иншоотлар қурилмоқда, келаётган технологик ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Заводнинг батафсил лойиҳаси якунланиш босқичида ва 97,1%га бажарилди, буюртмаларни жойлаштириш, материалларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, шунингдек, қурилиш майдончасига технологик ускуналарни олиб бориш 87%дан ортиққа якунланди.

Фишер-Тропш реакторлари - технологик жараённинг «юраги» барча қисмлари қурилиш майдончасига етказиб берилди. Реакторларни йиғиш ва ўрнатиш 42%га бажарилди.

Мавзуга оид