Ўзбекистон | 15:53 / 23.02.2019
6004
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - АҚШ маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Фото: state.gov

Тошкентда Ўзбекистон - АҚШ маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистонга АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади.

Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид