Спорт | 01:58 / 24.02.2019
8771
1 дақиқада ўқилади

«Локомотив» 5 йил ичида 8-совринни қўлга киритди – Суперкубокдан фоторепортаж

Фото: Маъруф Асқаров / Tribuna.uz

Бугун «Локомотив» ОКМКни мағлуб этиб (2:1), Ўзбекистон Суперкубогини икки марта қўлга киритган биринчи клубга айланди. Жами беш марта ўтказилган бир ўйиндан иборат совринли учрашувда бунга қадар «Навбаҳор», «Бунёдкор» ва «Насаф» бир мартадан ғолиб чиққан эди.

Ушбу мукофот «темирйўлчилар» тарихидаги 8-соврин бўлди. Бу 8 кубокнинг барчаси охирги 5 йил ичида қўлга киритилган. Жамоа 2016, 2017 ва 2018 йилларда Ўзбекистон чемпиони; 2014, 2016 ва 2017 йилларда кубок соҳиби; 2015 йилда Суперкубок эгаси бўлган эди. Бундан ташқари, «Локо» 2013-2015 йиллар оралиғида кетма-кет уч марта Олий лигада иккинчи ўринни олган, 2014 йилги Суперкубокда мағлубиятга учраган.

Tribuna.uz фотомухбири «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган «Локомотив»–ОКМК учрашувидан сара суратларни тақдим этди.

Мавзуга оид