Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия парламентига янги раис сайланди
Фото: Ивана Шалёва/ИА «Росбалт»
Туркия парламенти депутати Мустафо Шантоп Бинали Йилдирим ўрнига парламент спикери этиб сайланди. Йилдирим Истанбул мэри лавозимига номзодини қўйиш учун истеъфога чиқди.
Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакилига депутатлардан зарурий 301 нафардан 336 нафари овоз берган. Уни учинчи уринишда сайлашга муваффақ бўлинган.
Шантопнинг спикер лавозими учун курашдаги рақиблари мухолифатчи Энгин Олтой, Халқлар демократияси партиясидан Сарпил Камолбой Пакгазагю ва миллатчилар партиясидан Имом Ҳусайн Филиз бўлган.
Йилдирим Туркия парламенти раиси лавозимидан истеъфога чиқишини 18 февралда эълон қилганди, чунки маҳаллий сайловларда Истанбул мэри лавозими учун курашади.
Туркияда маҳаллий сайловлар 31 мартда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026