Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Август ойининг сўнгги кунларида Самарқандда «Шарқ тароналари» мусиқий фестивали ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра Самарқанд шаҳрида XII «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини 2019 йилнинг 26–30 август кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда Фестивални ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилмоқда.
Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади, унда хорижлик ва маҳаллий таниқли мусиқашунос олим ва мутахассислар ҳамда тадқиқотчиларнинг ўз маърузалари билан иштирок этишлари таъминланади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
08:27 / 17.03.2026