Вақт – замонавий, ўз ишининг устаси бўлган барча инсон учун қимматли ҳакам. Шу сабабли ишбилармон кишилар ҳар бир сонияни беҳуда сарфламаслик учун пухта режа биланиш кўришади.
Ҳозир юртимизда ана шундай ўзининг кичик бизнес ва стартапларини очган ёш тадбиркорлар талайгина. Улар кўп ҳолларда танланган маҳсулотни мижозга етказиб беришда муаммоларга дуч келишади. Сабаби, буюмнинг оғир-енгиллигига қараб, автомобиль топиш, ҳайдовчи билан нарх-наво масаласида келишиш ҳамда товарни ортиш жараёнларини назорат қилиш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.

Осон ва қулай ечим
Эндиликда юкларни керакли манзилга етказиш учун бозорларга бориб, ҳайдовчилар билан “олди-берди” қилишга ҳожат йўқ. Сиз Тошкентнинг қай бурчагида бўлманг, биргина телефон орқали масалани осонгина ҳал этишингиз мумкин.
Қандай қилиб дейсизми? Бепул мобил илова орқали. Эндиликда PickApp мобил дастури жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилувчи юк жўнатмаларини тезда ўз манзилига етказиб беради.

Ўзбекистонда илк маротаба
PickApp – енгил ва катта ҳажмдаги юкларни Тошкент бўйлаб ҳамёнбоп нархларда етказиб берувчи биринчи такси хизмати. Сиз ҳажми оғир бўлган исталган жўнатмаларни ҳаттоки, уйда ўтирган ҳолда юбориш имконига эга бўласиз.
Компания юкни олиб кетиш ва етказиш жараёнини доимий тарзда назорат қилиб боради. Шунингдек, сиз автомобиллар турига кўра тўловларни амалга оширасиз. Яъни, барча қиймат дастурда аввалдан аниқ белгилаб қўйилган. Мижозлар нақд пул, Payme орқали тўлов ёки шартнома (асосан, корпорация ва корхоналар) асосида пул ўтказиш йули билан тўлаш имконига эга.

Иловадан фойдаланиш
Бу жуда ҳам осон ва кўп вақтни талаб этмайди. Мобиль телефонингиз орқали App Store










