Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний Ғарбни «олигархлар»га қарши санкциялар киритишга чақирди
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Financial Times нашрига берган интервьюсида Ғарбнинг Кремлга нисбатан киритган ҳозирги санкциялари «мўлжалга тегмаётганини» айтди.
«Американинг санкциялар сиёсати мутлақо тартибсиз. Улар сиёсий олигархларга қарши санкция киритиши керак эди. Қолган барчаси бефойда қоғоз исроф қилишдир», деди у.
Навальний Америка ҳукуматининг Олег Дерипаска томонидан аффилланган UC Rusal ва En+ компанияларидан санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Унинг фикрича, бу Вашингтоннинг «йирик мағлубияти» ҳисобланади.
Мухолифатчининг сўзларига кўра, Буюк Британияда Скрипаллар заҳарланганидан сўнг «Россия пуллари»га қарши бошланган кампания таъсири кучли лоббистлар ва юристлар туфайли боши берк кўчага кириб қолган.
Навальнийнинг айтишича, Американинг янги санкциялар қонун лойиҳасидаги инвесторларга Россиянинг қарз мажбуриятларини сотиб олишни тақиқлаш сингари чоралар фақатгина «оддий россияликларга» зарар етказади, Кремлга эса ҳеч қандай таъсири бўлмайди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
09:16 / 12.05.2026
ЕИ исроиллик кўчманчиларга қарши янги санкцияларни келишиб олди
22:18 / 25.04.2026