Англия Премьер-Лигасида февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.
Рўйхатга Виржил ван Дейк, Садио Мане (иккаласи ҳам - «Ливерпуль»), Поль Погба, Люк Шоу (иккаласи ҳам - «Манчестер Юнайтед»), Уилфрид Заа («Кристал Пэлас»), Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Эшли Барнс («Бёрнли») ва Шон Лонгстафф («Ньюкасл») киритилди.
Ғолиб номи АПЛ сайтида 4 мартга қадар ўтказиладиган сўровномада аниқланади.

















