Ўз ҳис-туйғуларини тушуниш ва уларни бошқара олиш – ақлли одамларгагина хос хислат. Улар кек сақлашмайди, вазиятни “ушлаб туришмайди” ва йўлларида давом этишга шай. Бундай кишиларнинг бахт рецепти нафақат уларнинг ҳаракатида, балки улар томонидан бажарилмайдиган ишларда ҳам намоён бўлади.

Бундай одамларнинг муваффақияти нимага боғлиқ эканини тушуниш мушкул. Улар четлаб ўтадиган ҳаракатларни сезиш ва хулосалар чиқариш анча осон.

1. Тежаш имкониятини қўлдан бой беришмайди

Маблағларини бошқариш қобилияти – ақлли кишиларга хос хислатлардан бири. Эътибор қаратиш керак бўлган деталлар талайгина.

Фильтрли қўшимча кранни ўрнатиш бутилкалардаги тозаланган сувни харид қилиш заруриятидан халос этади. Янги картридж сотиб олиш ўрнига унинг бўёғини янгилаш – яна бир инвестиция.

Ҳақини тўлаб бўлинган нарсалардан максимал даражада фойда олишни билиш муҳим.

2. Ўзгаларга ташлаб қўйишмайди

Ҳаётингизда суянишингиз мумкин бўлган инсонларнинг борлиги яхши. Бироқ доимий равишда атрофдагиларга суяниш сизни кучсиз одамга айлантиради. Ақл ва қобилиятга эгасиз. Бироқ атрофдагилардан ёрдам кутиб ўтирсангиз, шахсий хислатларингизни ишга сола олмайсиз.

Мураккаб вазифани бажариш қўлингиздан келмайдими? Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Бирор нарсани нотўғри бажаришдан қўрқиш, ёмонроқ қилиш, қўлдан келмаслик, буларнинг барининг ортида муаммоларингиз ечими турибди.

3. Уларга ёқмаган нарсаларга розилик билдиришмайди

“Йўқ” сўзи – кучли инструмент. Ундан фойдаланишни билиш керак. Агар зиммангизга янги мажбуриятларни олишни рад этсангиз, ўзингизда мавжуд бўлганларини яхшироқ бажаришга муваффақ бўласиз. “Йўқ” дейиш кўникмаси – сизнинг нотўғри танловдан суғуртангиз.

Қадрингизни билинг. Ўзингизга ёқмаган нарсаларга розилик билдирманг. Акс ҳолда одамлар сизнинг рад этолмаслигингиздан фойдалана бошлайдилар.