11:25 / 02.03.2019
13676

«Локомотив» легионери ОФК нигоҳига тушди

Фото: Tribuna.Uz

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ баҳслари бошланишдан олдин, иштирокчи клублар сафига келиб қўшилган энг яхши 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди.

Улар орасида «Локомотив» яримҳимоячиси Арслонмурод Аманов ҳам бор, деб хабар беради «темирйўлчилар» матбуот хизмати. Ўтган йилни «Бухоро» клубида ўтказган туркманистонлик футболчи мавсум якунлангач, эркин агент сифатида «Локомотив» таркибига қўшилди.

Қуйида ОФК сайти талқинига кўра, янги клуби сафида ОЧЛда ўйнайдиган энг яхши 10 нафар футболчини келтирилган:
1. Себастьян Жовинко («Торонто» – «Ал Ҳилол», Саудия Арабистони)
2. Ризо Ғучаннажод (АПОЭЛ – «Сидней» ФК, Австралия)
3. Шоя Накажима («Портимоненсе» – «Ад Духайл», Қатар)
4. Леандро Дамиао («Интернасьонал» – «Кавасаки Фронтале», Япония)
5. Маҳдий Туробий («Сайпа» – «Персеполис», Эрон)
6. Маруан Феллайни (МЮ – «Шандонг Луненг», Хитой)
7. Маҳдий Бенатиа («Ювентус» – «Ад Духайл», Қатар)
8. Арслонмурод Аманов («Бухоро» – «Локомотив», Ўзбекистон)
9. Леандро Веласкес («Жоҳор Дорул Тазим», Малайзия)
10. Луонг Хуан Труонг («Хоанг Ан Гиа» – «Бурирам Юнайтед», Таиланд)

ОФК сайти Арслонмурод Амановга шундай таъриф берган: «Локомотив» учун Туркманистон терма жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олиши энг катта трансфер бўлиши мумкин. 28 ёшли футболчи Осиё Кубогида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди ва Япония терма жамоаси дарвозасига жуда чиройли тўп киритди. Аманов бунгача «Олтин Аср» клуби билан 2008, 2009, 2010 йилларда ОФК Президенти Кубогида ва 2017 йил ОФК Кубогида иштирок этган. Энди Осиё чемпионлар лигасида ҳам ўзини синаб кўради.

Top