Австралия шимолидаги Квинсленд штатида тошқинлар сабабли мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.
Штатнинг фавқулодда вазиятларни енгиш хизмати вакили Катарина Кэроллнинг маълум қилишича, фавқулодда хизматлар охирги 24 соат давомида 18 та қутқарув операциясини ўтказиб, 1,1 мингга яқин одамни эвакуация қилишган.
















