Суд-ҳуқуқ соҳасидаги либераллаштириш ишлари оммавий ахборот воситаларида кўп ва хўп тилга олинмоқда. Аслида ушбу ислоҳотлар – реал воқеликми? Янада эркинликлар бериш мақсадида қабул қилинган қонун ва қарорлар амалиётда ҳам ўз сўзини айтмоқдами? Бу саволларга жавоб олиш мақсадида малакали ҳуқуқшунос, адвокат Амирилло Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

Tas-IX

YouTube

Ҳозирги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар олиб борилмоқда дея Олий суд ва прокуратура органлари томонидан ҳам таъкидланмоқда. Ҳозирги кундаги либерализация асосан қай йўналишда кетмоқда?

Айни пайтда суд-ҳуқуқ тизимида либерализациянинг мақсад-мезони бу, шахснинг билиб-билмай қилган жинояти бўладими, ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида енгилликлар бериш дейиш мумкин. Бу масала иқтисодий жиноятлар йўналишида кўтарилмоқда. Олдинги қонунчилигимизга назар ташлайдиган бўлсак, авваллари шахс Жиноят Кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятини содир қиладиган бўлса, нафақат озодликдан маҳрум қилиш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласи, балки шу жараёнда унинг мол-мулкини мусодара қилиш институти ҳам бор эди. Демак, шахс ҳуқуқбузарлик содир этгандан сўнг, 3 та ҳолатда жавобгарлик белгиланар эди. Шахс ўзига нисбатан содир қилаётган жиноятга нисбатан етказилган зарарни қоплайдиган бўлса, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазони қўллаш ёки у дастлабки терговда қамоқда бўладиган бўлса, зарарни тўлаганидан сўнг қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш олиб ташланиши кўплаб содир бўлмоқда. Ўйлайманки, бунинг замирида унга нисбатан суд-ҳуқуқ тизимида етказилган зарарни қоплаш эвазига озодликка чиқиши билан ҳолатларини тушунишимиз мумкин. Бу нафақат иқтисодий жиноятларга қарши жиноятларга, қолган жиноят турларига нисбатан ҳам қўлланилмоқда. Ваҳоланки, айрим жиноятларимиз жиноий жазодан маъмурий жазога ўтиши бу либерализациянинг бир кўринишидир. Лекин, алоҳида тоифадаги жиноятлар бу терроризм, қасддан одам ўлдириш каби жиноятларга нисбатан қўлланилмайди.

Қолаверса, Жиноят Кодекснинг 184-моддаси (солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) бўйича агар шахс тўловларни бажарса, жиноий жавобгарликдан озод қилиш жорий қилинди. Бу ҳам ўз навбатида тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Буни биз ижобий натижасини кўряпмиз. Авваллари, тадбиркорга жавобгарлик қатъий белгилаб қўйилар эди. Ҳозир қонун огоҳлантириб, агар бартараф этсанг сени нафақат жазодан, жавобгарликдан озод қилишни айтмоқда. Бу дегани у судланмайди.