Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга суд биносида тартибни бузиш тарзида судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгиловчи қўшимча киритилди.
Амалдаги таҳрирда фақатгина суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланган эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.















