2018 йилда 149 млрд сўмлик яроқсиз маҳсулот йўқ қилинган
2018 йил давомида сертификатлаштириш ишлари натижасида яроқсиз деб топилган маҳсулотлар қиймати эълон қилинди. Бу ҳақда «Муносабат» кўрсатувида «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов хабар берди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом турмуш тарзига бағишланган бу дастурда маълум қилинишича, республика ҳудудий марказлари томонидан жами 148 884 млрд сўмлик маҳсулотлар савдога киритилмаган. Шунингдек, 50 млрд сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан импорт қилинувчи биргина кўк нўхатнинг ўзидан 460 млн сўмлик (54 013 АҚШ доллари) маҳсулот номувофиқ деб топилган.
«Бу маҳсулотларнинг барчаси махсус комиссия кузатувида, ўрнатилган тартибларга кўра йўқ қилинган», дея таъкидлаган Абдурауф Расулов.
Мавзуга оид
15:23 / 04.04.2024
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
18:58 / 25.11.2023
Автомобил шиналари учун утилизация йиғими қандай тўланиши ҳақида тушунтириш берилди
07:13 / 28.09.2023
Янги юк ташувчи транспортлар утилизация йиғимидан озод қилинади
07:55 / 14.06.2021