00:29 / 07.03.2019
15278

БААлик фигурали учувчига ҳижобда иштирок этишга рухсат берилди (видео)

Фото: media.krsk2019.ru

Халқаро конькичилар иттифоқи БААлик фигурали учувчи Заҳро Лари учун ўз қоидаларини ўзгартириб, унга мусобақаларда ҳижобда иштирок этишга рухсат берди. 

24 ёшли Лари ўз давлатининг биринчи фигурали учувчиси бўлиб, мусулмон қоидалари унга омма олдида бош кийимсиз пайдо бўлишга йўл қўймайди. Иттифоқ қизнинг анъаналарига пешвоз чиқиб, қоидаларни ўзгартириб, унга муз устида ҳижобда қолишига рухсат берган. 

Айни вақтда Заҳро Россияда ўтаётган универсиадада иштирок этиш учун келган. Медаллар учун аёллар ўртасидаги беллашувлар 8 мартдан бошланади.

Top