Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Давронбек Жумамуратович Бабажанов ишдан олинди. 

Маълум бўлишича, Давронбек Бабажанов ишида йўл қўйган камчиликлари сабаб 5 март куни лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида ишлаган Каллибек Жолдасбаевич Халмуратов Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.