18:10 / 09.03.2019
6187

Суперлига. «Динамо» ва «Насаф» дурангга имзо чекишди

Фото: Tribuna.Uz

Суперлигада 1-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Динамо» Самарқандда «Насаф» билан ўйнади. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

12-дақиқада Дилшод Саитов дарвозабоннинг қўпол хатосидан фойдаланиб, гол урди ва меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 51-дақиқада Амиржон Сафаров жарима майдонига етказилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 

Шундан сўнг, ҳар иккала жамоада қулай вазиятлар бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Суперлига, 1-тур 
9 март, шанба
Самарқанд, «Динамо» стадиони
ДИНАМО (Самарқанд) — НАСАФ (Қарши) 1:1
Голлар: 
Амиржон Сафаров (51) – Дилшод Саитов (12)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин. 
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов.
Динамо: 2. Шоҳруҳжон Эшбўтаев (Ботирали Эргашев 62), 2. Локаев Миркомил, 4. Хакимхон Аламхонов, 6. Акмал Холмуродов (С), 10. Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев 75), 11. Қадамбой Нурметов, 16. Бобур Қосимов, 18. Аббос Шодмонов, 21. Дамир Темиров (Жасур Азимов 67), 23. Сардорбек Эминов, 27. Ихтиёр Тошпулатов .
Насаф: 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 9. Ҳумоюн Муртазоев, 18. Бобир Давлатов, 19. Сардор Абдураимов, 22. Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев 77), 27. Ислом Рашидхонов (Дониёржон Нарзуллаев 88), 28. Хуршидбек Мухторов, 77. Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов 69), 92. Умарбек Эшмуродов (С).
Огоҳлантириш: Аламхонов (82)

Мавзу
Суперлига
8 март куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига - Суперлига-2019 турнирига старт берилди
Барчаси
Top