Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Корeя ташқи ишлар вазири ўринбосари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
11 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Юн Сун Гуни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябр ойидаги Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Шу куннинг ўзида Ташқи ишлар вазирлигида икки томон сиёсий маслаҳатлашувларининг 13-раунди ўтказилиб, унда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг комплекс масалалари, жумладан бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.
Маълумот учун, 2018 йилда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо айланмаси 2,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилнинг айни кўрсатгичларига нисбатан 54%га ўсди. Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларига жалб қилинган Жанубий Корея инвестицияларининг ҳажми 5 млрд. доллардан ошди.
Хабарда қайд этилишича, мамлакатимиз ҳаётининг ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги, давлат бошқаруви, кадрлар тайёрлаш, тиббиёт, таълим ва кўплаб бошқа жабҳаларида Жанубий Корея тажрибасига талаб мавжуд.
Мавзуга оид
20:53 / 25.01.2026
Кореяга киришда карантин талаблари кучайтирилди
15:10 / 17.12.2025
Тошкентда Ўзбекистон–Корея стратегик шериклиги муҳокама қилинди
13:07 / 17.12.2025
Тошкентда парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма декларация қабул қилинди
19:52 / 06.12.2025