Ўзбекистон | 11:41 / 11.03.2019
80235
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қатор ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланди

Ҳукумат қарори (202-сон, 09.03.2019 й.) билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги қонунчиликка қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:

ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;

миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;

тиббий маълумотнома;

транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.

Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, барча автомототранспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А», «В», «С», «D», «ВЕ», «СЕ» ва «DE» тоифаларга ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли позициясида шу тоифали транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган сана ва муддати кўрсатилади.

Мавзуга оид