Шавкат Мирзиёев «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ҳужжат транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун рақобат муҳитини ҳамда қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2019 йил давомида Транспорт вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига «Қамчиқ» довони орқали катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ўтишини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар учун ташувларда Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларидаги муқобил транзит йўлакларидан фойдаланишга шароит яратиш вазифаси юкланди.
Бундан олдин, Ўзбекистонда Қамчиқ ва Тахтиқорача довонларидан ўтувчи пулли туннеллар қурилиши мумкин экани хабар қилинганди.
















