Гуайдо Венесуэланинг амалдаги ҳукуматини кетказиш учун "барча йўллар"ни кўриб чиқмоқда
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Венесуэла ҳукуматини четлатиш учун қўлланилиши мумкин бўлган ҳеч бир ҳаракатни истисно қилмаяпти. У бу ҳақда El Pais газетасига интервьюсида маълум қилди.
"Биз Венесуэлада ҳамма нарсани қўллаб кўрдик. Ҳар доим зўрлик ишлатмасдан ва курашда давом этамиз. Ҳукмронликка чек қўйиш учун барча йўллар ҳақида айтишим лозим", - деди у.
Венесуэла ишига ташқаридан аралашув ҳақидаги саволга жавоб бераркан, у буни "баҳсталаб йўл" деди.
"Бундан ташқари, аралашишнинг имкони йўқ, чунки ҳамкорлик ҳақида илтимос қиладиган ҳукумат вазифасини бажарувчилар бор", - деди Гуайдо ўзини назарда тутиб.
"Мен венесуэлаликларга ишонаман, ҳарбийлар эса венесуэлаликлар", - деди у.
23 январь куни мухолифат етакчиси ўзини Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Уни АҚШ ва ЕИдаги қатор давлатлар тан олди. Президент Николас Мадуро бу воқеани давлат тўнтариши деб атади. Уни Россия, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор, Сурия ва Туркия қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024