Ҳарбийлар ва ўқувчи ёшлар Чимёнда экстремал машқларни бажарди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Ҳамид Олимжон” маҳалласи ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналари, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун Угом-Чотқол тоғ тизмасида жойлашган Мудофаа вазирлигининг Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқ маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида экскурсия уюштирилди, деб хабар бермоқда Kun.uzʼга вазирлик матбуот хизмати.
Қатнашчилар дастлаб денгиз сатҳидан 1600 метр баландликда жойлашган марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчиларнинг тоғ тайёргарлиги машғулотларини бажариши учун яратилган ўқув жойларига ташриф буюрдилар.
Экскурсия давомида ёшларга йўриқчилар томонидан тоғ тўсиқлари, қояларга кўтарилиш ҳамда тушиш бўйича амалий машқлар кўрсатиб берилди. Ўзини синаб кўришни истаган ёшлар учун хавфсизлик техникасига риоя қилинган ҳолда машқларда бевосита иштирок этиш имконияти яратиб берилди.
Бундан ташқари, иштирокчилар пневматик милтиқдан отиш бўйича мерганлик маҳоратларини ҳам синаб кўрдилар. Қор қўйнида отда сайр қилиш ва чанғида учиш барчанинг севимли машғулотига айланиб улгурди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, уларда ҳарбийликка қизиқишни ошириш мақсадида бу каби амалий ишлар кенг олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:04 / 13.08.2024
Чимёндаги тоғда тоби қочиб қолган йигитга ёрдам кўрсатилди
10:03 / 17.07.2024
Чимёнда адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди
12:00 / 14.06.2024
Дам олиш кунлари Сўқоқ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади
07:42 / 02.01.2024