Жаҳон | 18:37 / 16.03.2019
32306
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Янги Зеландияда теракт содир этган жиноятчи икки марта Туркияга келган

Фото: AP Photo/Burhan Ozbilici

Янги Зеландияда содир этилган террорчилик ҳаракатининг эҳтимолий ижрочиси икки марта Туркияда бўлган. Бу ҳақда Туркия президенти Тоййиб Эрдўған айтди, деб хабар берди Anadolu.

"Янги Зеландиядаги теракт ижрочиси икки марта Туркияга келган. Унинг Туркиядаги алоқаларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда", - деган Эрдўған.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, "террорчилар ҳаттоки Янги Зеландияда ҳам турк халқининг бирдамлиги ва ўз қадриятларига содиқлигига тоқат қила олишмаяпти". 

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган терактда 4 нафар қуролланган шахс масжид ичига кириб, у ердаги одамларга қарата ўқ узган. Оқибатда 50 киши ҳалок бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид