Тошкент шаҳрида ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги формаси синов қилинмоқда. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати маълум қилган.

«ЙҲХБ йўл-патруль хизматининг икки инспектори чиндан ҳам янги формада хизматни ўтамоқда. Тажриба давомида хизмат кийимининг чидамлилиги, кийганда ва ҳаракатланишда қулайлиги  текширилмоқда», — дейилади ИИББ хабарида.

Хабарда қайд этилишича, фуқаролар фикрини инобатга олиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, бошқарма аҳолига «Йўллардаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари шундай кўринишда бўлишини истайсизми?» деган савол билан мурожаат этган.

Фото: Тошкент ИИББ

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев яқин ойлар ичида ички ишлар тизими ходимлари учун янги формалар жамоатчиликка тақдим этилиши тўғрисида маълум қилганди.