Сўнгги йилларда мамлакатда экспорт ва импортнинг изчил ривожланаётганлиги кузатилмоқда. Бироқ, қабул қилинаётган чора-тадбирларга қарамай, Ўзбекистон Жаҳон Банкининг “Бизнесни юритиш – 2019” ҳисоботида “Халқаро савдо” индикатори бўйича 165-ўринни эгаллади, деб хабар беради Адлия вазирлиги.

«Doing business» рейтингидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда чегара ва божхона назоратида экспортни амалга ошириш вақти 112 соатни ташкил этади. Бунда ҳужжатларни расмийлаштиришга - 96 соат ва 570 АҚШ доллари сарфланмоқда. Импортни амалга оширишда чегара ва божхона назоратида ҳужжатларни расмийлаштиришга 174 соат ва 570 АҚШ доллари сарфланяпти.

Айни дамда мазкур индикатор бўйича юқори ўринларга эга хорижий мамлакатларнинг экспорт/импорт учун сарфланадиган вақти ва харажатлари миқдори нолга яқин.

Хусусан, Данияда (1-ўрин) божхона чегара назоратидаги вақт ва харажатлар миқдори нольга тенг, ҳужжатларни расмийлаштиришга атиги 1 соат вақт сарфланади. Беларусда (25-ўрин) экспортни амалга ошириш учун чегара ва божхона назорати учун 5 соат, ҳужжатларни расмийлаштиришга 4 соат ва 168 АҚШ доллари маблағ сарфланади. Импортни амалга оширишда чегара ва божхона назорати учун сарфланадиган вақт 0 соат, ҳужжатларни расмийлаштиришга – 4 соат ва 0 АҚШ доллари сарфланади.

Шу боис, Адлия вазирлиги Давлат Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда божхона ташқи иқтисодий

ва чегара постларида рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-таомиллари, назорат тартиб-таомилларидан ўтиш соҳасидаги қонунчилик

ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганди.

Таҳлил натижалари рухсатнома ҳужжатлари ва божхона расмийлаштириш учун тегишли органларга тақдим этилаётган ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар, талаблар ва ҳужжатлар мавжудлигини кўрсатди.

Улар орасида:

ветеринария ва карантин органларидан рухсатнома ҳужжатларини расмийлаштириш учун экспорт/импорт амалга оширилишидан 30 кун олдин мурожаат қилиш зарурлиги тўғрисидаги талаб;

ортиқча 10 турдаги ҳужжатларни тақдим этиш (шартнома, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар, фумигация акти, меъёрий ҳужжатлар нусхалари ва б.ш);