Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Android тизимида хавфли заифлик борлиги аниқланди
Google Android операцион тизимида ғаразли ниятли кишилар фойдаланиши мумкин бўлган, жумладан, банк иловаларига рухсатсиз кириш имконини берувчи заифлик аниқланди. Бу ҳақда Positive Technologies компанияси маълум қилди.
Компаниянинг маълумот беришича, заифлик Android платформасининг иловалар ичида веб-саҳифаларни кўриш имконини берувчи WebView компонентида аниқланган. У Google Chrome, Samsung Internet, "Яндекс.Браузер" каби мобил браузерлар фойдаланувчиларига хавф туғдиради.
Қайд этилишича, WebView компонентига ҳужум қилиш орқали браузер тарихи ҳамда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритиш мумкин.
Заифликни тўғрилаш учун янги версиядаги Android (Android 7.0дан бошлаб) фойдаланувчилари Google Chrome браузерини янгилаб олишлари керак бўлади. Эски версиядаги Android эгалари эса Google Play орқали WebView компонентини янгилашлари лозим, дейишмоқда экспертлар.
Мавзуга оид
20:41
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
12:54 / 14.05.2026
“Ҳайвондан юқади, ташқи муҳитга чидамсиз” - ҳантавирус Ўзбекистонга қанчалик хавф солади?
12:44 / 16.12.2025