Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қайтадан жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, ер участкаларини хусусийлаштиришнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

ихтиёрийлик;

ҳақ тўлаш;

хусусийлаштирилаётган ер участкалари ва уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг умумийлиги;

очиқлик ва шаффофлик.

Ер участкаларини хусусийлаштириш қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ қатъий амалга оширилиши лозим.

Ер участкаларини хусусийлаштириш ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши лозим.

Жисмоний ва юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқларини ўз хоҳиш-иродалари билан ва ўз манфаатлари йўлида амалга оширадилар.

Ер участкаларини хусусийлаштиришга мажбурлаш тақиқланади.

Ер участкаларини хусусийлаштириш тўлов асосида амалга оширилиши лозим.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат ушбу объектларнинг эгаларига тегишлидир.

Давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ушбу ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.

Очиқлик ва шаффофлик принципи Ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни очиқ ва шаффоф бўлиши лозим.

Давлат органлари ва ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаши шарт.

Ушбу Қонуннинг мақсадлари учун хусусийлаштириш объектлари қуйидагилардан иборат:

ер участкаларида жойлашган юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилаётган ёки уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотлар, саноат инфратузилмаси объектлари, шунингдек уларга туташ ҳудудлардаги ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ер участкалари;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва турар-жойига хизмат кўрсатиш учун бериладиган ер участкалари;