Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Погба «Реал»га ўтиши мумкинлигига ишора қилди
Фото: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «Реал»га ўтиши мумкинлигини истисно этмаслигини билдирди.
«Ҳар доим айтганман, «Реал»да ўйнашни орзу қилмайдиган футболчи бўлмаса керак. «Реал» – жаҳондаги энг йирик клублардан бири. У ерда ҳозир Зидан ишлаяпти, у билан бир жамоада бўлиш ҳам бир орзу.
Ҳозир «Манчестер Юнайтед»даман. Келажакда нималар рўй беришини била олмаймиз. Ҳозир Манчестердаман ва бундан бахтлиман», – деган Погбанинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.
Маълумот учун, Погбага собиқ клуби «Ювентус» ҳам даъвогар экани ҳақида айтиб келинади.
26 ёшли хавбек бу мавсум жамоасининг барча мусобақалардаги 37та ўйинида 25та голда бевосита қатнашди (14+11).
Мавзуга оид
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:47 / 08.05.2026