Жамият | 08:20 / 22.03.2019
11935
1 дақиқада ўқилади

Буғдой ва макка ўғриси қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото

2019 йил 18 март куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманида номаълум шахс Янги Бўстон қишлоғи А.Навоий кўчасида яшовчи, хусусий тадбиркор Б.Н.га қарашли тегирмон эшик қулфини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс у ердан 550 кг. макка ва 643 кг. буғдой маҳсулотларини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Арнасой тумани Янги Бўстон қишлоғида яшовчи Э.Ў. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид