Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик самбочилар жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди
Россиядаги «Лужники» спорт мажмуасида самбо бўйича жаҳон кубоги беллашувлари якунланди. 22-23 март кунлари бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Турнирнинг иккинчи кун дастурида ўзбекистонлик самбочилар 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди. Зарнигор Ўрмонова (56 кг), Шерзод Расулов (62 кг, жанговар самбо), Неъмат Ёқубов (90 кг, жанговар самбо), Истам Қудратов (74 кг, жанговар самбо), Ҳакимжон Исмоилов (+100 кг, жанговар самбо) кумуш медаль қўлга киритган бўлсалар, Аббос Жалолов (74 кг) ва Икром Абдукаримов (52 кг, жанговар самбо) бронза медали эгасига айланишди.
Биринчи кун беллашувларида терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси жорий мусобақада 2 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди ва жанговар самбо йўналишида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026