Қозоғистонда давлат котиби, президент ёрдамчиси ва президент маъмурияти раҳбари тайинланди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев фармони билан Марат Тажин республика давлат котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
58 ёшли Тажин турли йилларда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси, республика давлат котиби, Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Мурат Нуртлеуов президент ёрдамчиси этиб тайинланди. 43 ёшли Мурат Нуртлеуов турли йилларда Сенат аппарати раҳбари ўринбосари, ташқи ишлар вазири котибияти раҳбари, ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, президент фармони билан Бакитжан Сағинтаев Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари этиб тайинланди. Президент маъмурияти раҳбари сифатида ишлаб келган Асет Исекешев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
55 ёшли Сағинтаев 2016 йил сентябрдан 2019 йил февралгача Қозоғистон бош вазири лавозимида фаолият юритган. У танқидга учраб, бош вазирликдан олингач, кейинги бир ойга яқин вақт давомида республика давлат котиби лавозимида ишлади. У турли йилларда республика бош вазирининг биринчи ўринбосари, ҳудудий ривожланиш вазири, иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни истеъфога чиқди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини парламент сенати спикери Қосим-Жомарт Тоқаев бажариб туради.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024