Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси бир миллион доллар мукофот пулини қандай сарфлашини маълум қилди
Дубайда 24 март куни ўқитувчи касби учун қўшган улкан ҳиссаси учун 1 миллион доллар мукофот пули билан тақдирланган кениялик роҳиб Питер Табичи мукофот пулини мактабини жиҳозлаш ва маҳаллий аҳолига ёрдам бериш учун сарфламоқчилигини маълум қилди.
Ҳинд тадбиркори Санни Варкей томонидан таъсис этилган ушбу мукофот совриндори бўлган 36 ёшли Табичи Кениядаги қишлоқ мактабида табиий фанлардан сабоқ беради.
Маълум қилинишича, у ишлайдиган мактабда бор-йўғи бир дона компьютер мавжуд ва бир ўқитувчига 58 ўқувчи тўғри келади.
Табичи БААнинг The National нашрига берган интервьюсида у олган пулларини мактабда илмий лаборатория қуриш ва компьютер техникаси сотиб олишга сарфламоқчилигини айтган. У, шунингдек, егулик муаммосини ҳал қилиш учун маҳаллий аҳолига қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар етиштиришни ўргатмоқчи.
“Мен замонавий мактабга эга бўлиш ва маҳаллий аҳолига ёрдам берадиган лойиҳаларни амалга оширишни истайман. Менинг юртимда ночорлар кўп ва озиқ-овқат кам”, деб айтган кениялик ўқитувчи.
Табичининг айтишича, у аввал нуфузли хусусий мактабда ишлаган, бироқ кейинчалик атайлаб ночор ҳудудлардаги мактабларда ишлай бошлаган. У 7 йил аввал роҳибга айланиб, маошининг 80 фоизини муҳтожларга бера бошлаган.
Мавзуга оид
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026