Жаҳон | 10:02 / 27.03.2019
26622
1 дақиқада ўқилади

Эр-хотин 56 йил биргаликда ҳаёт кечириб, бир кунда вафот этди

Фото: Facebook

АҚШнинг Мичиган штатидан бўлган эр-хотин, Жуди ва Уилл Уэбб 56 йил биргаликда ҳаёт кечирганидан сўнг бир кунда вафот этишди. Бу ҳақда ABC News хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, эр-хотиннинг ўлими касалхонада бир неча соатлик фарқ билан содир бўлган.

Таъкидланишича, ҳаёт билан видолашишдан олдин эр-хотин бир-бирининг қўлларини ушлаб олишган.

Аниқлик киритилишича, Жуди ва Уилл Уэбб 14 ёшдан таниш бўлганлар.

Бундан олдин, биргаликда 70 йил ҳаёт кечирган эр-хотин бир кунда вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид