Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Раҳбарларнинг севимли китоби»: Ким қандай асарларни тавсия этади?
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев «Раҳбарларнинг севимли китоби» лойиҳаси доирасида вазирлар, ҳокимлар ва ҳукуматнинг бошқа вакилларининг энг севимли китоблари рўйхатини тақдим қилишда давом этади.
Владимир Норов – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби
• Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар»
• Дейл Карнеги. «Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида» («How to Win Friends and Influence People»)
• Ли Куан Ю. «Учинчи дунё мамлакатларидан - биринчига. Сингапур тарихи (1965-2000)»
Шунингдек, В.Норов ёзувчи Нассим Николас Талебнинг «Мўртликка қарши - хаосдан фойда олиш» («Антихрупкость – Как извлечь выгоду из хаоса») асарини ҳам тавсия қилди.
Иброҳим Абдураҳмонов - Инновацион ривожланиш вазири
• Исажон Султон. «Ҳазрати Ҳизр изидан» ҳикояси ва «Генетик» романи
• Жеймс Уотсон. «Қўшалоқ занжир»
• Бенжамин Льюин. «Генлар»
Шунингдек, И.Абдураҳмонов Иқбол Мирзо ижодини севиб мутолаа қилишини таъкидлади.
Дилмурод Набиев – Жисмоний тарбия ва спорт вазири
• Муҳаммад Юсуф ва Владимир Маяковский шеърлари
• Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик»
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
Эркинжон Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими
• Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён»
• Марсель Брион. «Амир Темур», «Менким, Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур»
• Чингиз Айтматов. «Оқ кема», «Эрта қайтган турналар»
Алишер Ходжаев – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси
• Анатолий Кондрашов (тузувчи). «Буюк инсонларнинг буюк фикрлари» («Великие мысли великих людей. Мудрость тысячелетий»)
• Грэхем Даулинг. «Маркетинг илми ва санъати» («Наука и искусство маркетинга»)
• Амир Темур. «Темур тузуклари»
Беҳзод Мусаев – Солиқ қўмитаси раиси
• Фёдор Достоевский. «Жиноят ва жазо»
• Александр Беляев. «Профессор Доуэлнинг боши», «Ариэль»
• Александра Дюма. «Қиролича Марго»
Шунингдек, Б.Мусаев Эркин Воҳидов ижодини ёқтиришини таъкидлади.
Сардор Рустамбоев – Ўзбекистоннинг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси
Суҳбатдошимиз севимли асарлари ҳақида гапирар экан, энг аввало Қуръони Каримни ёдга олди.
Бадиий асарлардан қуйидагиларни севиб мутолаа қилганини таъкидлади:
• Теодор Драйзер. «Молиячи», «Титан» ва «Матонатли» трилогияси
• Михаил Булгаков. «Уста ва Маргарита»
• Айн Рэнд. «Атлант елка қоққанда» (Atlas Shrugged)
Элдор Туляков – «Тараққиёт стратегияси» маркази раҳбари
• Константин Душенко. «Сиёсатчи ва журналист учун универсал иқтибослар тўплами» («Универсальный цитатник политика и журналиста»)
• Никколо Макиавелли. «Ҳукмдор»
• Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг шеърий тўпламлари
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
23:14 / 24.03.2026
“Квоталарни йилдан йилга оширсак бўлади” – Беҳзод Мусаев АҚШ билан пилот лойиҳа ҳақида
17:20 / 13.01.2026
Ховосда фермерларнинг ерлари оммавий тортиб олиняпти
17:08 / 04.12.2025